Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

дўзахдан қўрқингки, унинг ўтини одамлар ва тошлардир. 25. Имон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар бор. Қачон ўша боғларнинг бирор мевасидан баҳраманд бўлсалар, «Илгари татиб кўрган нарсамиз-ку», дейишади. Зеро уларга сурати бир-бирига ўхшаш мевалар берилади. Ва улар учун жаннатда покиза жуфтлар бордир. У зотлар жаннатда абадий қолажаклар“.                        [2:1-25]


Тафсир:


الم
– „Алиф лом мим“.                                                                 [2:1]
Мана шу оят ва шунга ўхшаш сураларнинг бошланишида келадиган алоҳида-алоҳида ёзилган ҳарфлардан ташкил топган оятларнинг ҳаммаси муташобиҳ яъни, бир неча маъноли оятлардандир. Бу маънолар орасидан рожиҳини (ҳақиқатга яқинроғини, ҳужжати кучлироғини) ажратиб олиш учун анча меҳнат қилиш керак бўлади. Муташобиҳ оятларга маъно беришда қатъий бир гап айтиш мутлақо мумкин эмас. Агар шундай қилиш мумкин бўлганида улар ҳам муҳкам бўлиб қолардилар.


Улар ҳақида бир неча хил гаплар ворид бўлган. Улардан энг рожиҳи шуки, бу ҳарфлар улар билан бошланган сураларнинг номлари бўлиб, арабларни беллашувга чақириш маъноларини билдирадилар.


Хўш, нима учун биз улар сураларнинг номлари, деган гапни рожиҳ, деяпмиз? Чунки арабларда ном назарни, диққатни, эътиборни тортиш воситаларидан биридир. Масалан, бир киши ўтиб кетаётган пайтида Муҳаммад, десангиз, тингловчи ўша ўтиб кетаётган кишига қарайди. Бу сураларнинг мана шундай алоҳида-алоҳида ёзилган ҳарфлар билан бошланиши назарни, диққатни, эътиборни ўзига тортади.
Шунга кўра, сура бошланишидаги


الم

– „Алифломмим“.                                                                            [2:1]

деб айтишингиз билан тингловчиларнинг диққат-эътиборларини кейинги оятларни эшитишларига қаратиб оласиз. Бу ишда исмнинг маъноси мусаммога далолат қилиши кузатилади. (исм бирор нарсанинг номи бўлса, мусаммо ўша нарсанинг ўзи) шунинг учун

 

46-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204